UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  1 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  12 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" баҳсидан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Миржамол Қосимов иштирок этишди.

- Эртага Олмалиқ учун тарихий кун. Нуфузли жамоа Олмалиққа ташриф буюрмоқда. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, бунга сабаб кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз йўқ. Биз ҳар доим Олмалиққа чемпионлар лигасини олиб келамиз деб ният қилар эдик. Мана шу кунлар келди, тўғри гуруҳдан чиқа олмадик, аммо Осиёнинг топ жамоаларини Олмалиққа олиб келдик ва эртага уларга қарши майдонга чиқамиз. Гуруҳ босқичидаги ўйинларимиз бизга катта тажриба бўлди.

Миржамол Қосимов: - Эртага катта ўйинда иштирок этамиз. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Эртага мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатидан фориғ бўлмаган ва эртага жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар борми?

- Жароҳатлар бор. Рубен ва Гадоев эртага бизга ёрдам бера олмайди. Комилов эса қизил карточка сабаб учрашувни ўтказиб юборади. Бу футбол, эртага барибир кучли рақибга қарши 90 дақиқа ўйнашимиз керак.

- Жамоани бир ўйинга яхши тайёрлай олишингизни биламиз. ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокимизга қарамай эртага катта жамоага қарши ўйнайсизлар. Катта номларга қарши кучли ўйин намойиш этиш учун қўшимча мотивация ёки мукофот пуллари ваъда қилиндими?

- Бизда кутилмаган ҳолат рўй берди. Зич тақвим сабаб жароҳатларимиз сони кўпайиб кетди. Асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Бундай катта футболчиларни пул бериб ҳам Ўзбекистонга олиб кела олмайсиз. Биз ушбу вазифани уддаладик.+

- Эртага Бенземани қўриқлаш вазифасини қайси футболчига топширдингиз.

- Жамоам очиқ футбол тарафдори. Эртага стадионга кўп мухлислар келиши кутилмоқда ва ёпиқ ўйин кўрсатиш нотўғри бўлади. Бензема катта футболчи ва жамоавий ўйин намойиш этиб уни тўхтатишимиз мумкин.

- "Ал Иттиҳод"га қарши футболчилар қандай тайёргарлик кўришди. Бу оддий чемпионат доирасидаги ўйин эмас масалан.

Миржамол Қосимов: - Осиё чемпионлар лигасида ўйнашнинг ўзи катта орзу. Биз эртага йигитлар билан бирдам бўлиб яхши ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика