

Bild Kicker'га таяниб хабар беришича, вингерга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар вакиллари ва футболчи агентлари ўтган ҳафтада аллақачон учрашган. Португалиялик Германиянинг амалдаги чемпиони учун ўйнашга қарши эмас.
Corriere dello Sport хабар беришича, "россонер" португалияликнинг товон пули 175 миллион еврол бўлса-да, немислардан трансфер учун 130 миллион евро талаб қилмоқда. Эҳтимол, бу сумма янада пасайиши мумкин. Шу билан бирга, "Милан"нинг янг бош мураббийи Массимилиано Аллегри эса Леау қолишига умид қилмоқда.
Жорий мавсумда 25 ёшли ўйинчи А Серияда 34 та ўйин ўтказиб, 8 гол урди ва 8 та голли узатма берди.



