UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  30 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди? Янгиликлар

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди?

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 16-турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги барчанинг диққатини тортган вазият Милан Митрович ва болбойлар ўртасидаги зиддиятли вазият бўлди. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида "Сўғдиёна" кипери Милан Митрович билан боғландик.


- Милан кеча аслида вазият қандай бўлган эди? 

- Менинг нарсаларимга тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг муқаддас сувим эди. 

- Сизнингча сувингизга ким тегинган ва олиб қўйган?

- Билмайман. Дарвоза ортида ким турганини билмайман. Шунчаки олиб қўймади, ўғирлади. Бунинг фарқи катта. 

- Айримлар учун вазият ўйин чўзиш ҳолатидек кўринди...

- Қолганларнинг фикри мени қизиқтирмайди. Нега муқаддас сувимни ўғирлагани қизиқтиради. Менинг нарсамни ўғирлашга кимнинг ҳаққи бор? Орангизда дуо қилган нарсангизни кимдир ўғирлаб кетса, қандай ҳис қиласиз?

- Учрашувдан сўнг мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун стадиондагилар билан гаплашдингизми?

- Йўқ мен дарҳол кетдим. Чунки бизнинг массажистимиз у ерга келиб менга сувни қайтариб беришларини сўрашганда, улар уни қайтариб беришди ва ўйин тугаши билан нима бўлганини ўзлари кўришди. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" доктори адашиб сувингизни олиб кетиб қолган?

- Энди улар мени айблаш учун турли гапларни ёзишади. Лекин нима бўлишидан қатъий назар менга барибир мен шундай муносабатда бўлдим. Улар мен учун муқаддас нарсани ўғирлашса, яна жавоб беришимни айтдим.  Тўпни йиғаётган болалар бундай қилмасди. Менимча, бу одам болаларга менинг сувимни ўғирлаш кераклигини айтган. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика