Микель Артета Эдегор бўйича қарор қабул қилди

2 май 2026, 17:16
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Лондонликлар бош мураббийи Микел Артета энди футболчини "сотилмас" деб ҳисобламайди. Унга "Интер" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Футболчининг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Умуман олганда, Мартин Эдегор "Арсенал" сафида 230 та ўйин ўтказган. Унда ярим ҳимоячи "гол+пас" тизими бўйича 42+35 қайд этди.


Манба: https://fichajes.com/