Месси ва Роналду Тевеснинг хайрлашув ўйинида битта жамоада ўйнамайди. Сабаби маълум

28 ноя 2026, 08:05
Аргентина терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" собиқ футболчиси Карлос Тевеснинг хайрлашув ўйинида аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналду, гарчи буни форварднинг ўзи аввалроқ эълон қилган бўлса-да, битта жамоа сафида майдонга тушмайди.

"Интер Майами"нинг X ижтимоий тармоғидаги арабча аккаунти хабар беришича, футболчилар бир жамоада ўйнай олишмайди, чунки ўша куни — 20 декабрда Криштиану Роналду Кувайтда бўлиб ўтадиган Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалида "Ал-Насср" таркибида "Ал-Холуд"га қарши майдонга тушади.

Учрашув 2026 йил декабрь ойига режалаштирилган ва Буэнос-Айресдаги "Ла Бомбонера" стадионида ўтказилиши керак. Тевес Роналду билан "Манчестер Юнайтед"да, Месси билан эса Аргентина терма жамоасида бирга ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Барча ›