Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида иштирок этади, Роналду ҳозирча тасдиқламаган

27 ноя 2026, 00:17
Лионель Месси Карлос Тевеснинг хайрлашув учрашувида иштирок этади.

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси 2022 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Тевес шарафига ўтказиладиган учрашув 20 декабрь куни "Бока Хуниорс" стадионида бўлиб ўтади. Мессининг иштирок этиши бу ҳафта, пайшанба куни ташкилотчилар томонидан расман эълон қилинди.

"Дунёдаги энг яхши футболчини Апаченинг (Тевеснинг лақаби) сўнгги ўйинида кутиб олиш биз учун ҳақиқий шараф", — дейилади ташкилотчилар баёнотида.

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси Тевес билан Аргентина терма жамоасида, жумладан, 2006 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатларида бирга ўйнаган.

Хайрлашув ўйинига таклиф этилганлар орасида Серхио Агуэро, Мартин Палермо, Жанлуижи Буффон, Рио Фердинанд ва Леандро Паредес ҳам бор.

Тевес "Манчестер Юнайтед"да бирга ўйнаган Криштиану Роналдуни ҳам учрашувда кўришни истайди. У португалиялик футболчини шахсан кўндиришга ҳаракат қилишини айтган. Аммо "Ал-НасСр" ҳужумчисининг иштирок этиши ҳозирча тасдиқланмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›