"Йирик ҳисобда ютқаздик, лекин селфи қилишмоқда". Чилаверт Парагвай терма жамоасини танқид қилди

Aslanov Jasurbek
15 июн 2026, 21:45
Парагвай терма жамоасининг собиқ дарвозабони Хосе Луис Чилаверт миллий жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатида АҚШдан учралган йирик мағлубиятдан (1:4) сўнг танқид қилди ва бош мураббий Густаво Альфарони тилга олди.

"Биз йирик ҳисобда ютқаздик, кейин эса барча ўйинчилар худди Диснейлендда юргандек оиласи билан селфи қилаётганини кўряпмиз. Агар мен ўйинда мағлуб бўлсам, хонамдан чиқишни хоҳламасдим. Мен футболга шундай қарайман. Тил билан вайсаш, гитара чалиб бемалол ўйнаш бир нарса, лекин Жаҳон чемпионатидаги ҳақиқат бутунлай бошқача.

Альфаро рақиб нима қилишга уринаётганини ўқий олиши керак. Саралаш ўйинларида уйда ўйнаш бундай феноменал жамоалар билан учрашиш билан бир хил эмас. Жаҳон чемпионатида сиз қирувчи самолётларга дуч келасиз, биз эса худди Super Tucano (енгил турбовинтли ҳужумчи самолёт – таҳр.) каби ўйнадик", — дея Чилавертнинг сўзларини келтиради TyC Sports.

Гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Жамоалар бир-бири билан айланма тизимда (ҳар бири учтадан ўйин) ўйнайди. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши иккита терма жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›