

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 1-турида Жазоирга қарши ўйинда (3:0) учта гол урди. "Интер Майами"нинг 38 ёшли футболчиси Жаҳон чемпионатларида хет-трик қайд этган "альбиселесте" тарихидаги 4-футболчига айланди. Бундан аввал бу натижа Гонсало Игуаин (2010 йил Жанубий Кореяга қарши ўйинда – 4:1), Габриэль Батистута (икки марта: 1998 йил Ямайкага қарши (5:0) ва 1994 йил Грецияга қарши баҳсда – 4:0) ҳамда Гильермо Стабиле (1930 йил Мексикага қарши – 6:3) томонидан қайд этилган эди.



