Даҳшатли жароҳат олган Коненинг жароҳати ва қанча муддатга сафга чиққани маълум

19 июн 2026, 11:55
Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Коненинг оёқ кичик болдир ва катта болдир суяклари сингани аниқланди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Коне оғир жароҳат олди. Қатарликлар ярим ҳимоячиси Ассим Мадибо рақибига жуда қўпол ўйнади ва қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Исмаэль эса майдондан замбилда олиб чиқиб кетилди.

Ҳозирги вақтда 24 ёшли футболчи шифохонада бўлиб турибди. Ушбу оғир жароҳат сабабли Коне 4-5 ойга сафдан чиқиши мумкин.

gettyimages-2282271539-2048x2048.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›