Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда ўйнайдими? Скалони жавоб берди

Mirjalol Normatov
4 июн 2025, 22:50
Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалонининг айтишига кўра, Лео Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушишга тайёр.

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги ўйин эртага, 6 июнь оқшомида ўтказилади. Бироқ Мессининг асосий таркибда ўйнаши ҳали сўроқ остида.

"У билан гаплашиб олдим ва доимий суҳбат олиб боряпмиз. Сўнгги вақтларда у билан яхши алоқа ўрнатганмиз. Лекин ҳали ҳам унинг асосий таркибда тушиши борасида бир қарорга келмадик. Умуман олганда у ўйинга тайёр, қарорни биз чиқарамиз.

Албатта, бизда бошқа вариантларни синаб кўриш йўлимиз ҳам бор. Ўтган шанба куни у яхши ўйин ўтказди. Шу сабабли Леонинг жисмоний ҳолатини яхшироқ билиб олишимиз керак", - деди мураббий.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TyC Sports