

Манбага кўра, бу қайта таъмирланган "Камп Ноу" стадиони яна тўлиқ трибуналарни йиғиш имкониятига эга бўлганидан кейин содир бўлади. Каталония клуби 38 ёшли аргентиналикдан бундай ўйинни ташкил этиш учун олдиндан розилик олган.
Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2003-2021 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи каталонияликлар таркибида 10 карра Испания чемпиони, 7 карра мамлакат кубоги ва 8 карра Суперкубок соҳиби бўлди, шунингдек, 4 марта Чемпионлар лигаси, 3 мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.



