Маркус Рэшфорд "Реал"га ўтиши мумкин

23 май 2026, 21:52
Маркус Рэшфорднинг келажаги ҳақида шов-шувли маълумот пайдо бўлди.

Манбага кўра, Рэшфорд "Реал"га ўтиши мумкин. Ўтган ёзда футболчи "Барселона"га кўчиб ўтганди. Каталонияликлар футболчини "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олишган. Ҳужумчининг ҳуқуқлари ҳамон "қизил иблислар"га тегишли.

Бу мавсумда Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида 48 та ўйин ўтказди. Унда ҳужумчи 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider