UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой" Янгиликлар

"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"

Бразилия Неймар собиқ клуби ҳисобланган "Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Жорже Жезус жамоанинг қолган аъзолари билан ўйнаш имконим йўқлигини айтганида жуда хафа бўлдим.

Машғулотлар пайтида ҳаммаси бутунлай бошқача эди. Машғулотлар давомида мен ўйнашга тайёр эканлигимни, бошқа спортчилар каби формада эканлигимни кўрсатдим.

Машғулотларда ўйнаганимизда, ўйин натижасини мен ҳал қилганман, голларни ҳам мен урганман, шунинг учун мен уни аҳмоқ бўлиб кўринишга мажбур қилардим. Мен бу ҳақда гапиришни ҳам, жанжал чиқаришни ҳам ёқтирмайман. Бу менга ёқадиган нарса эмас, лекин ҳақиқат.

У шундай баёнот берганида, мен майдонга қайтишим билан ўзгача нимадир кўрсата олишимни билардим. Шу сабаб ҳаммасини шу ерда қолдираман. Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой", - деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" устози Жорже Жезус бразилиялик жамоани тарк этишидан олдин уни Саудия Арабистони чемпионатининг 2-давраси учун рўйхатдан ўтказишмаганини ва бу Неймар аввалги даражасида ўйнай олмаётганлиги билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтган эди.


Маълумот учун, Неймар "Сантос" таркибида дебютини ўтказди. 45 дақиқа ўйнаган Неймар учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика