Мексикада Европа лигаси совринини ўғирлаб кетишди
21 апр 2018 11:01
Янгиликлар
Мексикада Европа лигаси совринини ўғирлаб кетишди
Европа лигаси ғолиб жамоасига топшириладиган кубокни Мексиканинг Леон-де-лос-Альдама шаҳрида ўғирлаб кетишди.
Маълумотларга кўра, 15 килограмли кубок 18 апрель куни, Европа лигаси ҳамкор компанияси уюштирган кўргазма тадбирига олиб кетилаётган пайтда ўғирланди. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари икки кундан сўнг совринни топишга муваффақ бўлишди ва уни ташкилотчиларга қайтаришди. Ҳозирча кубок қаердан топилгани ва кимлар ҳибсга олингани маълум эмас.
Соврин оригинал ёки кўчирма эканлиги ҳам аниқ эмас. 2009/10 мавсумда кучга кирган қоидаларга кўра, соврин бир умр УЕФАда сақланади, ғолибларга эса кўчирма топширилади.
Жорий мавсум Европа лигаси финал баҳси 16 май куни "Стад де Льюмер" стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
20:10
БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди 0
21:48
"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси" 3
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар