Майкл Жордан тарихдаги энг бой спортчи, Роналду ва Месси кучли бешликда

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
"Sportico" нашри спорт тарихидаги энг кўп даромад топган атлетлар рейтингини эълон қилди.

Ушбу рўйхатда машҳур баскетболчи Майкл Жордан яққол пешқадамлик қилмоқда.

Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи йил ушбу рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Португалиялик юлдузнинг умумий даромади инфляцияни ҳисобга олганда 2,53 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Рейтингнинг юқори қисми билан танишинг (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда):

  1. 🏀 Майкл Жордан (баскетбол) – 4,5 млрд доллар

  2. ⛳️ Тайгер Вудс (гольф) – 2,88 млрд доллар

  3. ⚽️ Криштиану Роналду (футбол) – 2,53 млрд доллар

  4. 🏀 Леброн Жеймс (баскетбол) – 2,03 млрд доллар

  5. ⚽️ Лионель Месси (футбол) – 1,99 млрд доллар

    ...

  6. ⚽️ Девид Бекхэм (футбол) – 1,68 млрд доллар

  7. 🎾 Рожер Федерер (теннис) – 1,67 млрд доллар

  8. ⚽️ Неймар (футбол) – 1,24 млрд доллар

Эътиборлиси, кучли 50 таликка кирган ягона аёл спортчи афсонавий теннисчи Серена Уильямс бўлди — у 680 миллион доллар даромад билан 40-ўринни эгаллади.

Роналду ва Месси футбол оламининг нафақат майдондаги, балки молиявий жиҳатдан ҳам энг йирик қироллари бўлиб қолмоқда. "Ал Насср" ҳужумчисининг Саудия Арабистонидаги шартномаси унинг бойлигини янада тезроқ оширишга хизмат қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportico