Мавсумдаги илк ғалабасига эришган мураббий, хет-трик қайд этган ҳужумчи. Пролигада 9-турнинг энг яхшилари аниқланди

Sherzod Nurmatov
6 июн 2026, 15:17
3-5 июнь кунлари Ўзбекистон Пролигасида 9-турдан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур мураббийи — Азамат Шарипов (“БухДУ”)

“БухДУ” бу турда “Яйпан”ни меҳмон қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бухороликлар мазкур баҳсда мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўзининг энг яхши томонларини кўрсатди ва мавсумдаги илк ғалабасига эришди. Шу тариқа, айнан жамоа устози Азамат Шарипов тур мураббийи сифатида эътироф этилди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия (5).jpg

Тур футболчиси — Асилбек Алиев (Республика ФА)

Республика ФА “ТерДУ” билан баҳс юритиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйин ҳужумчи Асилбек Алиевнинг бенифисига айланиб кетди ва у хет-трик қайд этди. Шундай қилиб, айнан Алиев сўзсиз тур футболчисига айланди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия (4).jpg

Тур дарвозабони — Хожамберди Шоназаров (“ҚМУ Жайхун”)

“ҚМУ Жайхун” ортда қолган турда “Ғазалкент” меҳмони бўлиб, дуранг ўйнади (0:0). Учрашув мобайнида Хожамберди Шоназаров бир қатор сэйвлари билан ажралиб турди. Айниқса, у сўнгги дақиқаларда ажойиб сэйв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан асради. Шундай қилиб, 27 ёшли футболчи тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия (4).jpg

Тур голи — Руслан Қалмағамбетов (“Арал”)

“Арал” бу турда “Пахтакор фарм”ни йирик ҳисобда таслим қилди (3:0). Мазкур баҳснинг 10-дақиқасида мезбонлар тўпурари Руслан Қалмағамбетов тўпни дарвозабонинг устидан ошириб қўйиш орқали ҳисобни ошди. Чиройли киритилган ушбу тўп Championat.asia ходимлари томонидан тур голи деб топилди.

Pro liga eng Tur goli копия (5).jpg

Эслатиб ўтамиз, тур доирасидаги “Олимпик-MobiUz” – “Лочин” баҳси 18 июль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia