Маркус Рэшфорд АПЛ грандига ўтиши мумкин

8 май 2026, 10:05
"Арсенал" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд атрофидаги вазиятни кузатиб турибди.

Ҳозирда Рэшфорд "Барселона"да ижарада ўйнамоқда, лекин Ла Лига етакчилари мавсум охирида уни 30 миллион еврога сотиб олишига шубҳа бор.

Daily Mail маълумотларига кўра, лондон клуби ёзда форвардни сотиб олишга қизиқмоқда.

Рэшфорд жорий мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақаларда 46 ўйинда 13 та гол урди.

"Барселона"да Рэшфордни сотиб олиш опциясини фаоллаштириш учун 15 июнгача вақт бор.


Манба: Daily Mail