Ушбу мавсум ЕЧЛда қайси клуб энг кўп пул ишлаб олди?

7 май 2026, 22:55
"Арсенал" ушбу мавсум ЕЧЛда энг кўп маблағ ишлаб олди.

Турнир финалига йўлланма олган "канонирлар" 143,2 миллион еврони ўзларига кафолатлаб олишди. Умумий гуруҳ босқичида 11-ўринни эгаллаган иккинчи финалчи ПСЖ эса 139,4 милллион евро ишлаб олди.

УЕФА ушбу мавсумда ғалаба учун 2 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг еврони клублар ҳисобига ўтказиб берди. Ундан ташқари, умумий гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғолиб бўлган "Арсенал" кўпроқ маблағга эга чиқди.

Финал ғолиби қўшимча 6,5 миллион еврога эга бўлади. Шунингдек, Европа Суперкубогидаги иштирок учун яна 4 миллион евро ажратилади.


Манба: uefa.com