

Рэшфорд ҳозирда "Барселона"да ижарада ўйнамоқда, аммо Каталония клуби унинг трансферини тўлиқ расмийлаштириш учун 30 миллион евро тўлаши керак.
МЮ ҳали ҳам Англия терма жамоаси футболчисини сотишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.
Шунингдек, 28 ёшли футболчи 2028 йилнинг ёзига қадар шартномаси бўлган "Олд Траффорд"га қайтишни истамаслиги ва "Барселона"да қолишни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган.
Рэшфорд "Барселона" сафида барча мусобақаларда 46 ўйинда 13 та гол урди.



