ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди

7 май 2026, 20:15
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ЕЧЛда ҳафта футболчиси сифатида эътироф қилинди.

Сешанба оқшомида "канонирлар" "Атлетико"ни кичик ҳисобда мағлуб қилиб, ЕЧЛ финалига йўлланма олдилар.

Райс эса сўровномада ПСЖ ҳимоячиси Вильян Пачодан ўзиб кетди. Парижликлар эса "Бавария" билан дуранг ўйнаб, ҳал қилувчи баҳсда қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.


Манба: uefa.com