

"Қийин ўйин бўлишини кутгандик. Афсуски, бугун гол ура олмадик ва иккита гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубият бўлди, энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак бўлади"
- "Бунёдкор"га қарши учрашувда ҳам мағлубият бўлган эди. Бугун ҳам шундай натижа. Шу икки баҳсда жамоага нима етишмаяпти?
- Хар хил учрашувлар эди, аммо иккисида ҳам мағлуб бўлдик. Буни тезроқ унутиб, яна машғулотларга қайтишимиз керак.
- "Динамо" мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Медаллар учун кураш ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...
- Чемпионат бошида бизга ҳеч ким ишонмаётган эди. Ҳозир эса биз совринли ўринлар учун курашаяпмиз. Шундай руҳда давом этишимиз керак.
- Кейнги учрашув собиқ жамоангиз "Насаф"га қарши бўлади...
- Ҳар бир рақибга тайёргарлик кўргандек, тайёрланамиз. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.



