

"Италия термасининг эшиклари барча учун очиқ. Футболчилар бизга ёрдам беришни истаса, нима учун уларнинг кўксидан итаришимиз керак? Балотеллининг чақирилиши - умидсизлик белгиси? Агарда шундай бўлганида буни Евродан олдин ҳис қилган бўлардик. Балки биз кучимиз етган ишни қилаётгандирмиз. Шу сабабли Марионинг термага чақирилишини умидсизлик деб баҳоламаган бўлардим. У доимо энг яхши футболчилардан бири бўлиб келган.
Асосийси - унинг жисмоний ҳолатига тўғри баҳо бериш. Сўнгги пайтларда уни кўп ҳам кузата олмадик. Шу сабабли уни яқиндан кузатиш фойдадан ҳоли бўлмайди. У термага қайтишидан хурсанд бўлмоқда. Аммо Марио мен учун барча қатори футболчи", - деди Манчини.



