"Манчестер Юнайтед" ёш дарвозабонини ижарадан қайтариб олди

Tolibjon Qosimov
3 фев 2017
"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Гримсби"да ижара асосида тўп тепаётган ёш дарвозабон Дин Хендерсонни муддатидан олдин қайтариб олди.
Бу ҳақда "BBC" хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, бу қарорни "манкунианликлар" устози Жозе Моуриньо қабул қилган. У асосий дарвозабонлардан бири жароҳат олиб қолиши мумкинлигини инобатга олмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: BBC