"Манчестер Сити" стадионидаги трибунага Гвардиола номи берилади

Sherzod Nurmatov
22 май 2026, 20:25
"Манчестер Сити" клуби уй стадионидаги трибунанинг бир қисмига испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола номи берилишини эълон қилди.

Жума куни 55 ёшли Гвардиола мавсум охирида бош мураббийлик лавозимидан кетиши эълон қилинди.

"Манчестер Сити" яқинда таъмирланган ва кенгайтирилган "Этихад" стадионидаги Шимолий трибунага Пеп Гвардиола номи берилишини мамнуният билан маълум қилади", – дейилади баёнотда.

5.jpg

Трибунанинг очилиш маросими Гвардиоланинг бош мураббий сифатидаги сўнгги ўйини, якшанба куни "Астон Вилла"га қарши баҳс пайтида бўлиб ўтади. Шунингдек, трибуна яқинида мураббийнинг ҳайкали ҳам ўрнатилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com