

Аввалроқ "Челси" "Манчестер Сити"га Энцо бўйича дедлайн белгилагани ҳақида хабар берилган эди. Лондонликлар жума куни кечга қадар 120 миллион фунтлик таклиф тушиши кераклигини билдирган, акс ҳолда аргентиналик ярим ҳимоячи жамоада қолиши айтилган.
Аргентиналик журналист Сесар Луис Мерло эса эксклюзив маълумот бериб, "Манчестер Сити" "Челси"га Энцо Фернандес учун 120 миллион евро (102,5 миллион фунт) таклиф қилганини хабар қилди. Лондон клубининг бу таклифга жавоби ҳозирча номаълум.
Бироқ инсайдер Фабрицио Романо бу маълумотни рад этди. Унинг таъкидлашича, трансфер ойнаси ёпилишига 25 соат қолганида "Челси"га Энцо бўйича ҳеч қандай расмий таклиф келиб тушмаган.
Шу тариқа, Энцо Фернандеснинг "Манчестер Сити"га ўтиши масаласида ҳозирча аниқлик йўқ. Якуний қарор трансфер дедлайни яқинлашган сари маълум бўлиши кутилмоқда.



