

Фёдор Иванович футболчилик фаолиятида Россиянинг бир қатор клублари шарафини муносиб ҳимоя қилган. 1984 йилда эса собиқ Иттифоқ ёшлар жамоаси сафида ёшлар ўртасида Европа чемпионига айланган. Собиқ Иттифоқ спорт устаси унвони билан тақдирланган. 1991 йилда эса Юрий Саркисян қўл остида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Мураббийлик фаолияти давомида Владикавказнинг «Алания», «Локомотив» (Нижний Новгород), «Динамо» (Ставропол) сингари клубларни бошқарган. 59 ёшли мутахассис июл ойида «Динамо» мураббийлар штабига қўшилганди. Фёдор Иванович «Динамо» билан шартнома имзолади ва ёрдамчи мураббий лавозимида расман фаолият юритади.




