"Манчестер Сити" АПЛ хулосаси бўйича баёнот берди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2026, 21:24
"Манчестер Сити" АПЛ комиссияси хулосасидан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди ва апелляция беришини билдирди.

— "Манчестер Сити" клуби бугун эълон қилинган Премьер-лига комиссиясининг хулосасидан ҳам ҳафсаласи пир бўлганини, ҳам ҳайратда эканини билдиради.

Клуб Премьер-лига томонидан қўйилган айбловларда айбсиз ва ушбу ишга оид барча позицияларини қўллаб-қувватловчи инкор этиб бўлмайдиган далиллар тўпламига эга. Шу сабабли клуб барча тегишли тартибга солувчи ва ҳуқуқий инстанцияларда қатъий ҳамда зарур бўлганда ташаббускорлик билан ҳаракат қилади.

Премьер-лига жараёни давом этмоқда ва унинг муҳим босқичлари ҳали якунланмаган.

"Манчестер Сити" ушбу хулосада қонун, принцип ва фактлар бўйича аниқ жиддий хатоликлар мавжудлиги ҳамда у асоссиз ва ишончсиз экани сабабли ўзи учун очиқ бўлган апелляция имкониятларидан фойдаланади.

Клуб Премьер-лига раҳбарияти ва ижроия органи ҳар қандай тарафкашлик таъсиридан холи, мустақил, холис ва адолатли тартибга солувчи сифатида ҳаракат қилади деган ишонч билан саккиз йил давомида белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилди.

Клуб келгусидаги барча жараёнлар тўлиқ якунлангунга қадар қўшимча изоҳ бериш имконияти чекланганини маълум қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›