

— Асосий қарорда ушбу давр мобайнида "Манчестер Сити"да нималар юз бергани ҳақидаги фактлар баён этилган. Унда клуб деярли бир ўн йиллик давомида Премьер-лига қоидаларини қандай қилиб тизимли равишда бузгани батафсил тавсифланган. Бу, шунингдек, Премьер-лиганинг "Манчестер Сити"га қарши ушбу ишни қўзғатиш ҳақидаги қарори тўғри бўлганини тасдиқлайди.
Жараён шу пайтгача узоқ ва мураккаб кечган бўлса-да, лига фактлар мустақил равишда аниқланишига қатъий интилди. Мусобақалар ҳалоллигини ҳимоя қилиш мақсадида клубларнинг ўзи томонидан тасдиқланган қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш Премьер-лиганинг асосий мажбуриятларидан биридир. Лиганинг рақобатбардош ва барча клублар ҳамда мухлислар учун адолатли бўлиб қолиши жуда муҳим. Биз бу масъулиятга жуда жиддий қараймиз.
Ушбу интизомий иш ва мазкур қарор Премьер-лига тарихидаги энг аҳамиятлисидир. Ишнинг баъзи жиҳатларини ҳали ҳал қилиш керак, шу жумладан, энг муҳими — ушбу қоидабузарликлар ортидан қандай санкциялар қўлланилиши кераклиги масаласи. Энди, комиссия қарори қўлимизда экан, лигамиз, клубларимиз ва мухлисларимиз учун аниқликни таъминлаш мақсадида жараённинг қолган қисмини тезкорлик билан якунламоқчимиз, — деди АПЛ раҳбари.



