

Тадбирда “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, академия мураббийлари, мутахассислар ҳамда ёш футболчилар иштирок этди. Учрашув давомида устоз ва мураббийларнинг ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг футбол маҳоратини юксалтириш, интизом ва спорт маданиятини шакллантиришдаги фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Самимий мулоқот ва кўтаринки руҳда ўтган тадбирда мураббийлик касбининг масъулияти, ёш футболчиларга берилаётган таълим ва тарбиянинг аҳамияти, академия тарбияланувчиларини профессионал футболга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Металлург” Бош директори Шавкат Садиов устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, уларнинг шарафли ва масъулиятли фаолиятига омад, мустаҳкам соғлиқ ҳамда янги спорт ютуқларини тилади.
Зеро, ҳар бир ғалаба ортида билим, тажриба ва фидойилик билан йўл кўрсатувчи устознинг меҳнати ётади. “Металлург” футбол академияси жамоаси барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий муборакбод этади!
Устозларга ҳурмат — келажак ютуқлари учун пойдевор!













