

"Шаҳарликлар" қишда ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов (бонусларни ҳисобга олган ҳолда 42 млн фунт), Витор Рейс (30 млн фунт) ва ҳужумчи Омар Мармушни (59 млн фунт + 4 млн фунт) сотиб олди.

Харажатларга қарамай, Манчестер клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. "Шаҳарликлар" "Аталанта"даги Эдерсонга қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, клуб "Ювентус"дан Дуглас Луисни сотиб олиш имкониятисиз ижарага олмоқчи эди, аммо "бьянконери" бу таклифни дарҳол рад этди.
Агар Жон Стоунз ёки Мануэль Аканжининг таянч ярим ҳимоячидаги ўйини мақъул келса, ярим ҳимоячининг трансфери ёзгача қолдирилиши мумкин.



