Манба: Кеча Ўзбекистонга қарши ўйнаган футболчи “Реал”га ўтди

Sherzod Nurmatov
9 июн 2026, 17:59
“Интер” ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфрис “қироллик клуби” аъзосига айланмоқда.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Реал” 30 ёшли Дензел Дюмфрис билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

5.jpg

Мавжуд хабарларга кўра, "Интер" нидерландиялик футболчи учун 20 миллион евро олади.

Дюмфрис 2025/26 йилги мавсум А Серияда 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Дюмфрис кеча Ўзбекистонга қарши ўйнаган эди (2:1).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano