Дюмфрис: "Энг муҳими, Японияга қарши ўйинга тайёр бўлиш"

Sherzod Nurmatov
9 июн 2026, 19:40
Дензел Дюмфрис ҳозирча Нидерландия терма жамоасининг спорт формасидан хавотирда эмас.

Бу ҳақда ўнг қанот ҳимоячиси Ўзбекистон устидан қозонилган ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан (2:1) сўнг айтиб ўтди. Охирида Дюмфрис ўзининг “Реал”га бўлажак трансфери ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Агар ҳисобга ва ўйиннинг боришига эътибор қаратсангиз, ҳали ўз устимизда ишлашимиз кераклиги аён бўлади. Биз кўрсатган яхши жиҳатлар ҳам бор, лекин яхшиланиши керак бўлган жиҳатлар ҳам етарлича.

Улардан бири – яратилган вазиятлардан тезроқ фойдаланиш. Биз етарлича имкониятлар яратяпмиз, лекин бироз пала-партиш ҳаракат қиляпмиз, шу сабабли ҳисобдаги фарқни ошира олмаяпмиз. Буни хавотирли деб айтмаган бўлардим. Энг муҳими, Японияга қарши ўйинга тайёр бўлиш. Тушунаман, агар ҳисобга қарайдиган бўлсак, бу етарли эмас. Мен бу фикрга қўшиламан. Олдинга силжиш учун ҳар доим имконият бор.

2.jpg

Ҳозир бор эътиборимни Нидерландия терма жамоаси ва Жаҳон чемпионатига қаратганман. Трансфер ҳақида ҳозир ҳеч нарса дея олмайман.

Энг катта саҳна – Жаҳон чемпионати. Барча эътиборимиз шунга қаратилган. Лекин, албатта, мен бахтиёрман, бироқ биз бу ерда муҳим миссия билан юрибмиз”, – деди ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: SBS6