UZ

Сўнгги янгиликлар

14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  3 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   3 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13

Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз" Янгиликлар

Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи бўлим биз истагандек ўтмади. Шунда ҳам дастлабки 15 дақиқалик менга ёқди. Ўйин бошида нималарни келишган бўлсак, булар ўхшади десак бўлади. Шундан кейин бироз ортда ўйнадик. Кўриниб тургандики, футболчиларда босим бор эди. Трибунада катта сонли мухлислар келишганди ва уларнинг олдида футболчилар ҳаяжонланишди. Танаффусда айрим жиҳатларни тўғриладик. Кейин жамоа умуман бошқача ўйнади. Футболчиларнинг олдига гол уриш асосий вазифа сифатида қўйилди ва ишлар бошқача кўриниш олди. Иккинчи бўлим учун шогирдларимни табрикладим. Чунки улар тезлик қўша олишди, тўпни тезроқ ҳаракатлантиришди. Иккинчи бўлимда барча ишларимиз ўхшади. Афсуски майдон бундай ҳолатда бўлишини кутмагандик, чунки бир ой давомида бу ерда бўлмадик. Кўпроқ комбинацион ўйин кўрсатишни истагандик, лекин бу ҳар доим ҳам ўхшамади.

- Ғалаба билан табриклайман. Янги ва эски футболчилар бир-бирини яхши тушуняптими?

- Бугунги ўйин учун барчадан мамнунман. Бугун янги футболчилардан 5 киши асосий таркибда майдонга тушди. Айрим янги футболчилар яқиндагина жамоага келди. Барча футболчиларнинг даражаси яхши. Бугун ўзаро тушунишда муаммо бўлмади. Ўйиндан-ўйинга барчасини яхшилаб бораверамиз.

- Шаҳзод Азмиддиновнинг жароҳати бўйича: у қандай ҳолатда?

- Унинг ҳолати яхши, жароҳати йўқ. У "Пахтакор"дан келди, машғулот жараёни у ерда бошқача. Шу сабабли у бошқача тайёргарликда бу ерга келди, шунингдек, у узоқ вақт ёшлар жамоаси таркибида бўлди. Ёш йигитлар олдида катта куч билан шуғулланиш жуда қийин. Айтганимдек, ўйиндан-ўйинга барчаси ўзгариб боради. Суннатилло Ҳамиджоновда ҳам шундай ҳолат. У жуда кўп машғулотларни ўтказиб юборди. Исмоил Акинадеда катта пауза бўлди, шу сабабли бунгача индивидуал ишлади. Уларнинг барчаси секинлик билан қўшиб боради. ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз.

- Дарвозабоннинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- У бугун жуда зўр ўйнади. Эпизодлардаги ўйин шунчаки зўр.

- Бектемир Абдуманнонов ва Дониёр Абдуманноповни позицияларини алмаштириб ўйнатса бўладими? Чунки Абдуманнопов чап қанотда яхшироқ ўйнарди.

- Албатта. Бу қарорни ўзлари чиқаришлари ҳам мумкин. Биз бу борада чеклов қўймаяпмиз. Агарда рақиб ҳимоячиси бирор футболчига кўника олса, албатта, алмашишлари мумкин. Бу эса рақиб ҳимоячилари учун жуда қийинчилик туғдиради. Бу уларнинг қарори. Уларга бу борада буйруқ ҳам бериш шарт эмас.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика