UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  96 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  33 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  39 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью Янгиликлар

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугундан бошлаб Тошкентда қишки ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичига киришди.

Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби дастлабки кунги машғулотларда енгил юкламалар берилди.  Тўп билан машқлар бажарилди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бевосита таркибга келсак, Нурилло Тўхтасинов, "Бухоро"дан Ҳумоюн Шербўтаев ижарадан қайтда, "Нефтчи" учун бегона бўлмаган Анвар Ғофуров, ёш дарвозабон Асрор Кенжаев, Сардор Хурсандов ва бошқа бир қатор ёш футболчилар келиб қўшилди.  Ҳумоюн Шербўтаев ёзда клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаб "Бухоро"га ижара асосида ўтганди. Жамоани ҳозирга қадар тарк этганлар, Шерзод Каримов, Дарко Станоевич, Машҳур Муҳаммаджонов, Евгений Конюхов, Саламат Қуттибоев, Ойбек Қиличев, Сирожиддин Қўзиев. Аброр Исмоилов ва Шаҳзод Убайдуллаев борасида ҳозирча вазият 50/50 бўлиб турибди. 



Расман: Нурилло Тўхтасинов - "Нефтчи" футболчиси!


Олексей Ларин ва Лутфулла Тўраев эртага, Владимир Ежуров шу ҳафтада жамоа ихтиёрига етиб келиши кўзда тутилган. Йиғиннинг бу босқичи 24 декабрь санасига қадар давом этади. 

- Виталий Григорьевич дастлаб тайёргарлик ва йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Йигитлар яхши ва кўтаринки руҳда йиғилишди. Умуман олганда жамоанинг ўзагини сақлаб қолдик. Йиғин давомида бир нечта ёш футболчиларни кўриб олишни режалаштирганмиз. 6 январь санасидан машғулотлар Туркияда давом этади. У ерда легионерлар ҳам келиб қўшилади. Улардан муносибларини танлаб оламиз. 

- Жамоанинг етакчиси ва қайсидир маънода "мотори" Лутфулла Тўраев жамоада қолиш масаласига аниқлик кирита оласизми?

 Лутфулла Тўраев жамоамизда қолади. Айни пайтда даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Бу борада ҳаммаси жойида. 

- Яқинда "Нефтчи" раҳбариятида ўзгариш бўлди. Бу режалар ва мақсадларга таъсир қилмайдими?

- Клубда раҳбарият ўзгариши ҳар доим юз берадиган ҳолат. Қандайдир ҳавотирли томони йўқ. Ишимиз режа асосида давом этади. 

- Туркиядаги йиғинда легионерлар келиши ҳақида айтдингиз. Фикримча, бу жуда қийин жараён. Чунки шу пайтгача жамоада ярим мавсум ўйнаб фойда келтирмаган хорижлик футболчилар ҳам тўп тепди...

- "Нефтчи"га ҳақиқатдан ҳам ёрдам берадиган легионер жалб қиламиз. Жамоамизда сифат тушиб кетмаслиги учун ҳам футболчиларнинг сифатлисини таклиф қиламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика