

Лорис Кариус ўзига янги жамоа топди. 29 ёшли дарвозабон фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттиради. Футболчи аллақачон клуб қароргоҳига етиб келган ва тез орада тиббий кўрикдан ўтади. "Ньюкасл" Кариус билан қисқа муддатли шартнома имзолайди. Маълумот учун Кариус жамоа захира дарвозабони жароҳатланган Карл Дарлоуга ўринбосар сифатида қараляпти. Клубнинг асосий дарвозабони эса Ник Поп ҳисобланади.


