Деклан Райс ЖЧ-2026'да Англия терма жамоаси вице-сардори бўлади

Sherzod Nurmatov
8 июн 2026, 17:30
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ярим ҳимоячи Деклан Райс Жаҳон чемпионати турнирида жамоанинг вице-сардори бўлишини тасдиқлади.

27 ёшли футболчи 6 июнь куни "Арсенал" бошқа футболчилари билан бирга Флорида штатининг Уэст-Палм-Бич шаҳридаги машғулот йиғинига етиб келди.

2.jpg

"Менимча, Деклан — вице-сардор. Райс ўз ролини биладими? Бу яхши савол. Мен шунчаки бу ҳақда ўйлагандим.

Бу бўйича Ҳарри Кейн биз билан лагерда бўлмаганида гаплашганмиз. Биз Олли Уоткинс билан бошлагандик. Менимча, Деклан сардор эди. Ўшанда мен унга айтгандим", – деди немис мутахассиси.

Райс халқаро дебютини 2019 йилнинг март ойида ўтказди. У 72 ўйинда 6 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026'да Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: PA