Лопетегининг фикрича, Испания терма жамоасининг ўз стадиони бўлиши керак
04 сен 2017 14:21
Янгиликлар
Лопетегининг фикрича, Испания терма жамоасининг ўз стадиони бўлиши керак
Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетегининг фикрича, миллий жамоада Франция ва Англиядагидек ўз стадиони бўлиши керак.
"Шанба куни Италия билан баҳсда "Сантьяго Бернабеу"даги мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Бу биз учун фантастик кеча бўлди. Ишқибозлар, стадион - ҳаммаси ижобий бўлди. Улар рақибларимизнинг ишончини пасайтирди. Масалан, "Уэмбли"да Англияга қарши ўйнасангиз - уларга ҳавас қиласиз. Бироқ қийин паллада сизга туртки бўладиган стадионга умид билдирасиз.
Испания терма жамоасининг ўз стадиони? Бу тўғри савол. Мураббий сифатида "Уэмбли" ёки "Стад де Франс" ареналарига миллий жамоаларнинг уйи сифатида қарайман. Шунга интилиш керак" - дейди Лопетеги.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар