"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди
01 май 2025 15:35
Янгиликлар
"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди
Испаниялик мутахассис Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси бош мураббийига айланди.
Қатар футбол ассоциацияси билан шартнома 2027 йил охирига қадар мўлжалланган.

58 ёшли Лопетеги фаолияти мобайнида Испаниянинг турли терма жамоалари, "Райо Вальекано", "Реал", "Севилья", "Вулверхэмптон", "Вест Хэм" жамоаларида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, собиқ мураббий Луис Гарсия Қатарни 5 та ўйинда бошқарди. Хусусан, жамоа унинг қўл остида 1 та ғалабага эришган бўлса, 2 марта дуранг ўйнади ва 2 марта мағлуб бўлди.
Қатар терма жамоаси айни пайтда ЖЧ 3-саралаш босқичи "A" гуруҳида 4-ўринни банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 10 июнь куни Тошкентда айнан Қатарга қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар