

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Кристал Пэлас" ўйинчиси Адам Уортон мерсисайдликлар рўйхатида ҳали ҳам муҳим ўринни эгаллаб турибди. Агар "бургутлар"нинг нарх талаби "Ливерпуль"нинг кутишига мос келса, музокаралар олиб борилади
Шунингдек, "қизиллар" "Монако" вакили Ламин Камара ва "Ланс" футболчиси Мамаду Сангарега ҳам қизиқишмоқда.
"Ливерпуль" "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балебани юқори баҳоламоқда. Потенциал трансферга унинг 92,5 миллион евро нархи тўсқинлик қилиши мумкин. Мерсисайдликлар бу суммани ошириб юборилган деб ҳисоблашади, чунки улар ёзда бир неча позицияни кучайтиришни хоҳлашмоқда.



