LIVE. АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" 2:0 (матнли трансляция)

3 май 2026, 20:20
АПЛ 35-тур доирасидаги марказий учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

“Манчестер Юнайтед” — “Ливерпуль” 2:0

Голлар: 6 - Матеус Кунья, 14 - Беньямин Шешко

“Манчестер Юнайтед”: 31. Сенне Ламменс, 5. Гарри Магуайр, 26. Эйден Хевен, 2. Диогу Дало, 23. Люк Шоу, 18. Каземиро, 37. Кобби Майну, 8. Бруну Фернандеш, 19. Брайан Мбемо, 30. Беньямин Шешко, 10. Матеус Кунья.

Захира: 1. Алтай Байындыр, 13. Патрик Доргу, 12. Тирелл Маласиа, 3. Нуссайр Мазрауи, 15. Лени Йоро, 7. Мэйсон Маунт, 25. Мануэль Угарте, 16. Амад Диалло, 11. Джошуа Зиркзее.

“Ливерпуль”: 28. Фредди Вудман, 5. Ибраима Конате, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 30. Жереми Фримпонг, 17. Кёртис Джонс, 8. Доминик Собослаи, 10. Алексис Мак Аллистер, 7. Флориан Вирц, 18. Коди Гакпо, 38. Райан Гравенберх.

Захира: 41. Армин Печи, 2. Джозеф Гомес, 6. Милош Керкез, 79. Уилл Райт, 42. Трейморис Ньони, 14. Федерико Кьеза, 73. Рио Нгумоа, 68. Киран Моррисон, 75. Мор Тала Ндиае.

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Куньянинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

37. Охирги ўн дақиқада темп бироз пасайди, айтарли вазият кўрмадик.

28. Вирцнинг зарбаси аниқ бўлмади.

27. Мбемонинг ўнг қанотдан узатган тўпига Бруну зарба берди, аммо бироз ноаниқ бўлди.

24. Гакпонинг узоқ масофадан тепган тўпи бирозгина ноаниқ кетди…

21. Биласизми, Шешконинг голида ассист Брунуга ёзилмаяпти. Бу эса Фернандеш ҳали АПЛнинг бир мавсумида 20 та узатмаганини ва Анри ҳамда КДБнинг рекордини такрорламаганини билдиради. Ҳозирча.

18. Ливерпулликлар камбэк қила оладими? Кузатамиз.

17. Бўлди, ҳисобга олинди! 2:0!

16. Диққат, гол ВАР орқали кўрилмоқда. Тўп Шешконинг қўлига теккан бўлиши мумкин.

gettyimages-2274298539-2048x2048.jpg

14. ГОЛ! Шешко ҳисобни иккитага оширди! Қуйидаги ҳужум иккинчи темпда давом этди, Кунья тўпни Брунуга узатди, унинг бош билан берган пасидан сўнг Шешко гол ура олди!

14. Шешко… Мбемо бошлаган ҳужумни Бруну давом эттирди, унинг узатмасидан сўнг Шешко гол уролмади.

8. Гакпонинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади, қўшимчасига бу вазиятда оффсайд ҳам бўлган экан.

7. МЮ ҳисобни очиб олгач ҳужумлар уюштирши навбати меҳмонларга ўтмоқда.

gettyimages-2273791161-2048x2048.jpg

6. ГОЛ! Кунья ҳисобни очди! Матеуснинг дастлабки зарбаси ҳимоячилардан қайтди, иккинчи зарбаси рекошетга учраб, тўп дарвоза тўридан жой олди!

5. Манчестерликлар ҳужумларни оширмоқда.

2. Илк дақиқадан МЮ фаол, Брунунинг ўнгдан берган узатмаси манзилигача етиб бормади.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 35-тур доирасидаги марказий учрашув - “Манчестер Юнайтед” — “Ливерпуль” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!


Манба: championat.asia