"Ливерпуль” "Наполи" ҳимоячисини нишонга олди

3 май 2026, 12:56
Англиянинг "Ливерпуль” клуби 27 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Сэм Бекема билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, ҳимоячининг трансферига "Ливерпуль” устози Арне Слот қизиқиш билдирган. Мерсисайдликлар ҳозирги ҳимоячиларга рақобатни таъминлаш учун ҳимоя марказида ўйинчи қидирмоқда.

Бекема ўтган йили "Болонья"дан "Наполи"га ўтган эди. Ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 23 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.


Манба: AreaNapoli