"Ливерпуль" собиқ футболчиси Қозоғистон клубини бошқаради

Aziz Tukhtamuradov
18 дек 2021
"Ливерпуль" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Альберт Риера Қозоғистоннинг "Аксу" клуби бош мураббийи бўлиши кутилмоқда.

Павлодар вилояти шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клуб 2022 йилда Қозоғистон Премьер-Лигасида дебют қилади. 

39 ёшли мутахассис бир неча кундан сўнг "Аксу" йиғинига қўшилади. 

Айни пайтда Риера Европада малака оширмоқда. Шундан сўнг Қозоғистонга йўл олади. 

Унинг сўнгги иш жойи "Галатасарой" бўлганди. У бош мураббий Фотих Теримга ёрдамчи бўлиб ишлаган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru