

"Брентфорд" камерунлик футболчи учун тахминан 50 млн фунт (58,5 млн евро) сўрайди. "Қизиллар" ҳужум чизиғини янгилашни истамоқда ва Мбемо Арне Слот жамоаси учун зарур бўлган барча сифатларга эга деб ҳисобланмоқда.
Мбемо жорий мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда.



