Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум

18 авг 2026, 08:00
Ҳужумчи Рафинья 2026/27 йилги мавсумда "Барселона"нинг биринчи сардори бўлади.

Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Гап шундаки, илгари "Барселона"нинг биринчи сардори Марк-Андре тер Штеген эди, аммо у ижара ҳуқуқи асосида "Аякс"га ўтди. Каталонияликларнинг вице-сардори Рональд Араухони эса "Ливерпуль" ижарага олди.

Улар кетгач, "кўк-анорранглилар"нинг янги сардори ярим ҳимоячи Френки де Йонг бўлиши керак эди. Бироқ клубда сардорлик боғичи Рафиньяга берилишига қарор қилинди. Аввалроқ де Йонгнинг оғир жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

Рафинья ва де Йонг бўлмаган тақдирда, сардорлик боғичи Педрига ўтади. Ундан кейинги ўринда ҳимоячи Эрик Гарсия бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›