"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди

Alisher Ostonov
1 фев 2026, 23:09
"РБ Лейпциг" шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик Лютсхарел Гертрёйда "Ливерпул"нинг трансфер мақсадига айланди.

Мерсисайдликлар аллақачон немис клуби билан қанот ҳимоячисининг трансфери бўйича музокараларга киришган. Эътиборлиси, "Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот аллақачон Гертрёйда билан “Фейеноорд”да бирга ишлаган.

Айни пайтда 25 ёшли футболчи "Сандерленд" сафида ижара асосида ўйнамоқда. Англиядаги беш ой ичида Гертрёйда 17 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг нархи 20 млн еврони ташкил этади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Athletic