"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти
15 июл 19:38
Янгиликлар
"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти
"Ливерпуль" ҳамон "Ньюкасл" марказий ҳужумчиси Александер Исакни қўлга киритиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда Николо Скира хабар берди.
25 ёшли швециялик футболчи март ойидан бери Арне Слот жамоасининг асосий мақсади бўлиб келган. "Ҳаккалар" Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритганидан кейин Исак учун ҳеч қандай таклифни қабул қилишни истамайди, аммо "Ливерпуль" ҳали ҳам ҳаракатда.
Исак "Ньюкасл"га 2022 йилнинг ёзида 70 миллион евро эвазига "Реал Сосьедад"дан ўтганди. Форвард ўтган мавсум клуб миқёсида 42 ўйинда 27 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар