

Шунингдек, даъвогарлар орасида Лиам Делап ("Ипсвич"), Энтони Эланга ("Ноттингем"), Дин Хейзен ("Борнмут"), Коул Палмер ("Челси"), Жоао Педро ("Брайтон"), Морган Рожерс ("Астон Вилла") ва Вильям Салиба ("Арсенал") ҳам бор эди.
23 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Гравенберх 2024/25 йилги мавсумда "Ливерпуль" сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
"Ливерпуль" бу мавсумда муддатидан аввал АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.



