

"Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилдик, аммо хавфли вазиятлар деярли бўлмади. Учрашув оқимини ўзгартириб юборадиган вазиятлар бўлади — Жулиано иштирокидаги ҳолат ва пенальти айнан шундай бўлди. Майдонда сон жиҳатдан устунликка эга бўлганимизда рақибга муаммо туғдиришимиз мумкин бўлган имкониятлардан фойдаландик. Шундай вазиятлардан бирида Дэвид гол урди, кейин эса улар ўзларининг хавфли ҳужумларидан бирида ҳисобдаги фарқни қисқартиришди.
[Моуриньюнинг сўзлари бўйича] изоҳ берадиган ҳеч нарса йўқ. Бу ўйиннинг бир қисми. Баъзида вазиятлар сенинг фойдангга ишлайди, баъзида эса аксинча. Ҳакамларга бўлган ҳурматни йўқотмаслик керак. Исминг Моуринью бўлса ҳам, ҳамма нарсага рухсат берилган эмас", — деди "Атлетико" бош мураббийи DAZN эфирида.



