
Манбага кўра, 24 ёшли футболчи 2026 йилнинг ёзида инглиз клубини эркин агент бўлиб тарк этадиган Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши кўзда тутилмоқда.
"Ливерпуль" "Монако"нинг футболчи учун 50 миллион евролик талабидан хавотирда эмас. Агар лондонликлар Премьер-лигада қолса, мерсисайдликлар "Тоттенхэм" билан рақобатга дуч келади.

Аклиуш "Монако"да 2022 йилнинг июлидан бери ҳаракат қилади. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 42 ўйинда 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.