

17 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
"Ливерпул"да Мекнинг салоҳиятига юқори баҳо беришмоқда. Бразилияда Габриэл бугунги кунда асосий ёш истеъдодлардан бири ҳисобланади. Ўйин услубига кўра, уни Винисиус Жуниор билан таққослашади.
Аввалроқ ОАВ Мекни "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"га боғлаган эди.



